03:48 / 20.11.2019
0
11438

«Тоттенҳэм» Почеттинони истеъфога чиқарди

Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб ўз расмий сайтида маълум қилди.

Почеттино «Тоттенҳэм»ни 2014/2015 йилги мавсумдан бери бошқариб келаётганди. Унинг бошқарувида жамоа ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси финалига чиққан ва унда «Ливерпуль»га ютқазиб қўйган эди (0:2). Аргентиналик мутахассис фаолияти давомида «Эспаньол», «Саутҳэмптон» каби жамоаларни ҳам бошқарган.

«Шпорлар» ушбу мавсумни муваффақиятсиз ўтказиб, АПЛда 12-турдан сўнг 14 очко билан 14-ўринни эгаллаб туришибди. Жамоа 1-ўриндаги «Ливерпуль»дан 20 очкога ортда қолиб кетган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top