23:38 / 21.11.2019
0
59297

Тошкент кўчаларида гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи онлайн дўкон рекламаси аниқланди

Фото: Муҳаммадшариф Маматқулов

Тошкент шаҳридаги бир нечта баннерларда гиёҳванд моддалар сотиладиган онлайн дўконга олиб кирувчи QR-кодлар реклама қилинаётгани маълум бўлди.

Сўнгги бир неча кун ичида бу каби реклама баннерлари Самарқандда, қолаверса Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон шаҳарларида ҳам аниқланган.

Ўзбекистон пойтахтида буни дастлаб журналист Муҳаммадшариф Маматқулов пайқагани айтилмоқда. У чоршанба куни бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган.

Маълум бўлишича, Тошкентдаги баннерларда тасвирланган QR-кодлар .ru доменидаги сайтга йўналтиради. Унда стимуляторлар, эйфоретиклар, психоделик моддалар, каннабиноидлар ва тамаки қоришмалари сотилади.

Фото: Муҳаммадшариф Маматқулов

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги кунларда мамлакатнинг бир нечта шаҳарларида наркотиклар рекламаси қўйилган 8та баннер аниқланиб, олиб ташланган. Ҳодисага алоқадор шахсларни қўлга олиб, жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда. 

Шунингдек, Қирғизистоннинг Бишкек ва Ўш шаҳарларида ҳам шунга ўхшаш баннерлар олиб ташланган.

Айни пайтга келиб, онлайн дўконнинг танлов ўтказаётган Instagram`даги саҳифаси блокланган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top