00:51 / 26.11.2019
0
20653

Boeing 747 самолёти 6 километр масофа учиб ўтиб, рекорд ўрнатди

British Airways авиакомпаниясининг Boeing 747 самолёти ушбу турдаги самолётлар учун энг қисқа рейсни амалга оширди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар берди. 

Самолёт Уэльсдаги Кардифф аэропортидан Сейнт Атан ҳарбий базасигача 6,4 кмга яқин масофани 9 дақиқада учиб ўтган. Самолёт 25 ноябрь соат 11:09да парвозни бошлаб, 1143 метр баландликка кўтарилган ва денгиз томон йўналган. Сўнгра ортига бурилиб, пастлай бошлаган ва соат 11:18да белгиланган манзилга қўнган.

Бу компаниянинг ушбу турдаги самолёти учун охирги парвоз бўлган. Ҳарбий базада самолёт бўлаклаб ташланади. 

Аввалроқ British Airways ўз флотидан барча Boeing 747 самолётларини кўп миқдорда ёнилғи сарфлаши сабабли секин-аста фойдаланишдан чиқаришини маълум қилганди. Дастлаб энг эски самолётлар утиллаштиришга жўнатилади, 2024 йилда эса авиакомпания энг замонавий Boeing 747’ларни фойдаланишдан чиқаради.

Аввалроқ ноябрда Австралиянинг Qantas Airlines авиакомпанияси тарихдаги энг узоқ давом этган рейсни амалга оширди. Boeing 787-9 Dreamliner самолётининг Лондондан Сиднейга парвози 19 соат 19 дақиқа давом этган. Бу вақт ичида самолётдаги 50 йўловчи қуёш чиқишини икки марта – Европа ва Осиёда кўришга муваффақ бўлган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top