10:45 / 28.11.2019
3
8893

Тошкент вилоятида компьютерларни сунъий равишда қиммат нархларда харид қилиш ҳолати аниқланди

Фото: Flickr / Aleksandr Zykov

Тошкент вилоятида компьютер техникаларини сунъий равишда қиммат нархларда харид қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти, Бўка тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Ж.М. ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид равишда ҳақиқий баҳоси 3,3 млн. сўм бўлган компьютер тўпламларининг ҳужжатларини сохталаштирган ҳолда қиммат нархларда  ҳисоблаб, жами 375 та компьютер тўпламларини харид қилишиб, 623,7 млн. сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top