02:36 / 05.12.2019
0
12659

АПЛ. Рэшфорднинг дубли Моуриньога «Тоттенҳэм»даги илк мағлубиятини тақдим этди

Фото: PA

Англия Премьер-лигасининг 15-турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни қабул қилиб, муҳим ғалабани қўлга киритди. Рэшфорднинг дублига «шпорлар»дан Алли бир бор жавоб берди.

Ғалабадан сўнг «МЮ» очколари сонини 21тага етказиб, 6-ўринга кўтарилиб олди. «Тоттенҳэм» эса 20 очко билан 8-ўринга тушиб кетди.

АПЛ, 15-тур

Манчестер Юнайтед – Тоттенҳэм

4 декабрь, «Олд Траффорд»
Голлар: Рэшфорд (7, 49 пенальти) – Алли (39).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Ван-Биссака, Линделёф, Магуайр, Янг, Мактоминай, Фред, Жеймс, Лингард (Шоу, 87), Рэшфорд, Гринвуд (Перейра, 80).
Тоттенҳэм: Гассанига, Орье, Санчес, Вертонген, Алдервейрелд, Уинкс (Ндомбеле, 70), Сиссоко (Ло Чельсо, 85), Алли, Сон, Моура (Эриксен, 64), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Уинкс (13).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top