Боливия ҳукумати АҚШ ва Исроил фуқаролари учун виза талабларини бир томонлама тартибда бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг вақтинчалик президенти Жанин Аньес маълум қилди.
Америкаликлар учун виза Боливиянинг собиқ президенти Эво Моралес ҳукумати томонидан 2007 йилда, исроилликлар учун эса 2014 йилда жорий этилганди.
Ноябрь охирларида Боливия 2008 йилдан буён илк бор Вашингтондаги элчисини тайинлади ҳамда Исроил билан дипломатик алоқалар тикланишини эълон қилди.