13:50 / 01.01.2020
0
12873

2019 йилда фойдаланишдан воз кечилган 10та илова ва хизматлар

Энди улардан фойдаланиб бўлмайди, лекин (аксарият қисми) унутилмайди.

2019 йилда биз бир вақтнинг ўзида бир нечта машҳур ва унчалик аҳамиятга эга бўлмаган хизматларни йўқотдик. Уларни қуйида эсга оламиз. 

Cortana
2019 йилда Microsoft ақлли ёрдамчилар соҳасида Apple, Google ва Amazon билан рақобатлаша олмаслигини тан олди. Ноябрь ойида эълон қилинган маълумотларга қараганда, унинг Cortana хизмати Google Play ва App Store асосий бозорларидан 2020 йил 31 январда йўқ бўлиб кетади. 

Google+
Август ойида Google ушбу ижтимоий тармоқни ёпди — қисман унинг машҳур эмаслиги, қисман 500 мингдан ортиқ фойдаланувчилар маълумотларини обрўсизлантириши мумкин бўлган жиддий хавф сабабли. Тан олиш керакки, у анча аввал ёпилиб кетиши керак бўлган хизматлардан бири эди. 

Google'нинг яна бир неча хизмати
2019 йилда қидирув гиганти ўз маҳсулотлари орасида кенг миқёсли тозалаш ишларини олиб борди. Биз Google Trips, YouTube Gaming, YouTube Message ва Allo билан хайрлашдик (барибир деярли ҳеч ким фойдаланмасди). Бироқ, ушбу хизматлардан бири ҳали ҳам актуал эди — гап дастлаб тажриба сифатида жойлаштирилган Inbox почта хизмати ҳақида бормоқда. Аммо, унинг энг муваффақиятли ишланмалари аллақачон стандарт Gmail'га ўтказилмоқда, шунинг учун икки иловани битта дастурга бирлаштириш ҳақида гапириш мумкин. 

iTunes
Apple компанияси macOS Catalina релизи билан iTunes десктоп иловасини йўқ қилди. Унинг функционал имкониятларининг бир қисми «Тизим созламалари»га, қолгани махсус «Мусиқа» дастурига ўтди. 

Nintendo Wii Апп Сторе дўкони
2019 йил 30 январь куни Nintendo ўзининг Wii дўконини қўллаб-қувватлашни тўхтатди. Консолнинг ўзи 2006 йилда чиққанини ҳисобга олсак, Wii дўкони ўз мавжудлигини қандай қилиб бунча узоқ вақт сақлаб қолгани ажабланарли. 

Google Hangouts ва Wunderlist
Ушбу икки хизмат ҳали техник жиҳатдан ёпилмаган, аммо ёпилиши эълон қилинган. Wunderlist 2020 йил май ойида ёпилади (лекин Microsoft To-Do'га ўтишга ёрдам беради), Hangouts эса июнда. Унинг ўрнини бирданига икки хизмат эгаллади: Hangouts Chat ва Hangouts Meet.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top