19:39 / 29.01.2020
8799
Реклама

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаш томонидан ўтказилган республика биринчилиги ғолиблари аниқланди

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спортнинг стол тенниси туридан Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши соврини учун Республика биринчилиги ҳамда спорт фестивали жорий йилнинг 24-26 январь кунлари Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида юқори савияда бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа ва фестивалда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан ташриф буюрган жами 500 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Ушбу спорт мусобақалари ва спорт фестивалини ўтказишдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда «Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалиётга ошириш тўғрисида» ўтказилган видеоселектор мажлиси баёни ижросини таъминлашга қаратилган.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича Марказий кенгаш соврини учун республика биринчилиги мусобақасида 14 та ҳудуддан ташриф буюрган жамоалар иштирок этди.

Мазкур муросасиз ўтказилган мусобақаларда умумжамоа хисобида фахрли 1-ўринни Наманган вилояти, 2-ўринни Сирдарё вилояти, 3-ўринни Самарқанд вилоятлари жамоалари эгалладилар.

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлар ҳамда мураббийларга Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолияти тўғрисида, жамиятга аъзо бўлиш тартиби, жамиятга аъзо бўлиш ихтиёрийлиги, ўқувчи-ёшлар томонидан йиғилаётган маблағлар спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишга йўналтирилганлиги тушунтириб ўтилди.

Жумладан, «Умид ниҳоллари», «Болажон ва Ёшлик спорт жамоалари», «Қувноқ стартлар», «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда», «Мактаблар футбол лигаси» ҳамда «Ёзги таътилни спорт билан ўтказамиз» шиори остида ўтказиладиган спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш, шунингдек, умумтаълим мактабларига енгил турдаги спорт жиҳозлар харид қилишга сарфланиши бўйича кенг тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, спортнинг волейбол ва баскетбол турлари бўйича Марказий кенгаш соврини учун вилоят биринчилигида 11 та туман (шаҳар)лардан ташриф буюрган жамоалар ўртасида муросасиз ва қизғин беллашувларга бой тарзда ўтди.

Ушбу мусобақанинг волейбол тури бўйича ўсмирлар ўртасида:

  • 1-ўринни Мирзаобод тумани, 2-ўринни Боёвут тумани, 3-ўринни Сайхунобод тумани жамоалари қўлга киритди. Мусобақанинг қизлар баҳсида эса 1-ўринни Сардоба тумани, 2-ўринни Боёвут тумани, 3-ўринни Мирзаобод тумани жамоалари қўлга киритдилар.

Спортнинг баскетбол тури бўйича ўсмирлар ўртасида:

  • 1-ўринни Гулистон тумани, 2-ўринни Сайхунобод тумани, 3-ўринни Боёвут тумани жамоалари қўлга киритди. Мусобақанинг қизлар баҳсида эса 1-ўринни Гулистон тумани, 2-ўринни Ховос тумани, 3-ўринни Сирдарё тумани жамоалари қўлга киритдилар.

Мусобақалар ва фестивалда иштирок этган ўқувчи-ёшларга Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан футболка-шортик ва кепка ҳамда мураббийларга спорт форма ва кепкалар совға сифатида тарқатилди.

Бундан ташқари мусобақаларда ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши раҳбар ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар минтақавий бўлим раис ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда жамият томонидан 2020 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top