17:03 / 08.02.2020
1
66212

Равшан Эрматов вазир ўринбосари бўлди

Фото: Tribuna.uz

ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон спорт вазирига биринчи ўринбосар бўлди. Бугун Эрматов мамлакат спорт вазири Дилмурод Набиевнинг биринчи ўринбосари сифатида таништирилган. Бу лавозимда ҳозиргача Ойбек Қосимов фаолият олиб бораётганди.

Равшан Эрматов параллел тарзда ЎФА вице-президенти сифатидаги фаолиятини ҳам давом эттиради. Эрматов 2019 йил 14 июндан буён ЎФА вице-президенти лавозимида ишлаб келади. Ўтган йил 27 ноябрда ОФКда махсус тадбир ўтказилган ва унда Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлагани эълон қилинганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top