Uzcard ИНҲА Университети қошидаги “Co-Learning Center”нинг бош ҳомийсига айланди. Ҳамкорлигимиздан мақсад келажакда ушбу инновациялар ва илғор фикрлар марказига юқори малакали кадрларни тайёрлашда, ИT-раҳбарларни, ушбу соҳада иқтидорли ёш мутахассисларни тайёрлашда, шунингдек, илмий-тадқиқот ва инновацион потенциални ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратишда ёрдам беришдан иборатдир.
⠀
Шунингдек, бизнинг Mарказ билан ўзаро ҳамкорлигимизнинг мақсадларидан яна бири – бу маҳаллий иқтидорли ёшлар томонидан инновацион маҳсулотларни яратиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва ўқув жараёнига ёшларни жалб қилиш ва қизиқишларини кучайтиришдир.
⠀
Uzcard'нинг бу қадами, 2020 йил мамлакатимиз Президенти томонидан “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинганлиги фонида жуда муҳим қадам бўлди.
⠀
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу Марказ бизнинг ҳудудда биринчиси бўлди ва Uzcard республиканинг қолган вилоятларида ҳам шундай марказларни яратишни режалаштирмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида