20:58 / 09.03.2020
8977

Трамп фонд бозорларининг тушиб кетишига Россия ва Саудия Арабистони сабабчи бўлганини айтди

Жума куни Россия ва ОПЕК 2016 йилдан буён нефть нархини бир маромда ушлаб турган нефть қазиб олиш ҳажми бўйича битимни бекор қилди. Шундан кейин Саудия Арабистони ўз нефтига чегирмалар жорий этди ва нефть қазиб олиш ҳажмини оширишини эълон қилди. 

Фото: John Moore/Getty Images

Трамп Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги зиддият ҳамда ёлғон хабарлар фонд бозорларининг тушиб кетишига сабабчи бўлганини айтди.  

«Саудия Арабистони билан Россия нефть нархи ва қазиб олиш ҳажми борасида баҳслашмоқда. Бу ва фейкньюс фонд бозорининг тушиб кетишига сабаб бўлди», — деб ёзди Трамп твиттерда

Жума куни Россия ва ОПЕК 2016 йилдан буён нефть нархини бир маромда ушлаб турган нефть қазиб олиш ҳажми бўйича битимни бекор қилди. Шундан кейин Саудия Арабистони нарх урушини бошлади: ўз нефтига чегирмалар жорий этди ва нефть қазиб олиш ҳажмини оширишини эълон қилди. 

Душанба куни Brent нефти нархи 30 фоизга тушиб кетди. Халқаро бозорда доллар нархи 75 рублдан, евро нархи 86 рублдан ошди.

Нефть нархи тушиши ортидан фонд индекслари пасая бошлади

Таниқли иқтисодчи Юлий Юсупов нефть нархи пасайишда давом этса, Ўзбекистон миллий валютаси сўм қадрсизланиши мумкинлигини тахмин қилди

Top