12:15 / 27.03.2020
8185

Uzbekistan Airways бекор қилинган қатновларга авиачипталарни қайтариш тартиби ҳақида маълумот берди

Бекор қилинган қатновларга бўлган авиачипталарни қайтариш ва пул маблағларини тўлаш мурожаатлар келиб тушиши билан навбат тартибида амалга оширилади 

Фото: KUN.UZ

Uzbekistan Airways бекор қилинган қатновларга авиачипталарни қайтариш тартиби юзасидан тушунтириш берди.

“Аввал хабар берганимиздек, бизга ҳар куни бекор қилинган қатновларга бўлган авиачипталарни қайтариш ва қайта бронлаш масаласида кўплаб аризалар тушмоқда.

Сизга шуни маълум қиламизки, бекор қилинган қатновларга бўлган авиачипталарни қайтариш ва пул маблағларини тўлаш мурожаатлар келиб тушиши билан навбат тартибида амалга оширилади”, - дейилади авиакомпания хабарида.

Билдирилишича, чипталарни қайтариш ёки уларни чекловлар бекор қилинганидан сўнг амалга ошириладиган авиакомпаниянинг қатновларига қайта бронлаш жарималар ва санкцияларсиз амалга оширилади.

Шунингдек, авиачипта бир йил давомида амал қилиши ҳам эслатиб ўтилган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top