18:09 / 29.03.2020
17178

Антисептик воситаларга бўлган талаб ошган. Молия вазирлиги этил спирти сотуви устидан назорат ўрнатмоқда

Молия вазирлиги фуқароларнинг антисептик воситаларига бўлган талабини ошиши ҳамда ушбу воситалар тақчилигига йўл қўлмаслик мақсадида этил спирти сотуви устидан билвосита назорат ўранатмоқда.

Фото: RFE

Маълум қилинишича, тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариш жараёнларидан фойдаланиш учун этил спирти харид қилишда қийинчиликлар юзага келганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги алкоголь ва тамаки тартибга солиш инспекциясининг ишонч телефон рақамларига (тел: (998 71) 244-19-95, 244-07-07) мурожаат қилиш сўралади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда этил спирти ишлаб чиқариш ҳажмини барқарорлиги ҳамда уларнинг нархлари давлат томонидан, шунингдек истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июндаги 474-сон қарори билан тартибга солинади

Айни пайтда тўртта корхона Истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Мавзуга оид
Top