22:58 / 07.05.2020
10378

АҚШда ниқоб сабабли бошқа маҳбус озодликка чиқариб юборилди

АҚШнинг Чикаго шаҳридаги турмада маҳбуслардан бири ўзини озодликка чиқарилиши керак бўлган бошқа маҳбус қилиб кўрсатиб, турмани тарк этишга муваффақ бўлди. Бунда унга тиббий ниқоб қўл келган.  

Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди

Фото: CCN

21 ёшли Жак Скотт исмли маҳбус ўзини озодликка чиқарилиши керак бўлган 28 ёшли Квентин Хендерсон қилиб кўрсатган. Хендерсон Скоттга ўзи ҳақидаги маълумотни 1000 доллар эвазига сўзлаб берган.

Шундан кейин Скотт юзидаги татуировкаларни ёпиш мақсадида юзига тиббий ниқоб тақиб ва Хендерсон ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтгач, турмадан озод этилган.

Айни вақтда полиция қочқинни қидирмоқда, озод этилиши керак бўлган маҳбус эса унга қочишда шериклик қилишда айбланмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top