09:00 / 05.06.2020
9526

Фойдали Chortoq сувининг «Оилавий формати» савдода!

«Уйда қол» чақириғи кимдир учун синов, яна кимдир учун эса янги имкониятларни очди. Шундай совғалардан бири – оила билан яқинлашиш бўлди, негаки ҳаётнинг бундай тиғиз суръатларида энг асосийси учун ҳар доим ҳам вақт етарли бўлмас эди. Chortoq оилаларда балансни сақлашга ёрдам беради.

Сўнгги ойларда аксарият инсонлар кўп вақтларини оилалари даврасида ўтказишни бошладилар. Кўпинча ярим тунгача ишлайдиган оталар фарзандлари биринчи қадамни қўяётганини кўрдилар ва биринчи сўзларини эшитдилар. Кимдир болаларига уйга берилган вазифаларни бажаришга кўмаклашиб, мактаб даврини эслади. Кимдир учун эса аёллари шунча кўп уй ишларини қилиши кутилмаган янгилик бўлди ва эркаклар хўжалик ишларида ёрдам беришга киришдилар. Эрларини одатда ишдан сўнг чарчаган ҳолда кўрган аёллар севикли инсонларини кўпроқ ўз олдиларида кўришни бошладилар. Фарзандлар ота-онадан тенг эътибор кўришни, уларнинг мисолида ўзаро кўмак, қўллаб-қувватлаш ва муҳаббат нима эканлигини ўрганишни бошладилар.

Бирдамлик янги имкониятларни очди – аксарият оилалар бир-бирларига яқинроқ бўлдилар. Chortoq шифобахш-ичимлик минерал суви ишлаб чиқарувчилари оилавий балансга ўз ҳиссаларини қўшишга қарор қилдилар ва 0,75 литр ҳажмдаги сув ишлаб чиқардилар. Ёз кунларида бу жуда қўл келади. Нима учун?

  • Иммунитетни мустаҳкамлайди. Chortoq минерал суви таркибида йод мавжуд. Бундай шаклда у организм томонидан осонгина ўзлаштирилади ва гормон ҳамда иммун тизимининг узлуксиз фаолиятини таъминлаб беради. Бошқа элемент – гемоглобин таркибида мавжуд темир моддаси – тўқималарга кислород етказиб бериш учун масъул. Ҳозирда барча оила аъзоларингиз саломатлигини сақлаш учун организмни касалликларга қаршилик кўрсатиш қобилиятини қўллаб туриш муҳим ўрин тутади.
  • Овқат ҳазм қилиш тизимининг тўғри ишлашини таъминлайди. Ёз кунларида ошқозон-ичак тракти касалликлари сони ортади. Ушбу сув таркибидаги кумуш ва мис табиий антисептик ҳисобланади ва ичакдаги зарарли микроорганизмлар билан курашади. Натрий, калий ва хлор кислота-ишқор балансини назорат қилади. Бу эса ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади. Овқат ҳазм қилиш тизими организмни керакли моддалар билан таъминлашга масъул бўлганлиги сабабли, у ҳақида қайғуриш ва уни мустаҳкамлаш муҳим ўрин тутади.
  • Руҳий соғломлик беради. Йод мия тўқималари фаолиятини яхшилайди ва организмнинг барча тизимлари орасидаги балансни тиклайди. Шунингдек Chortoq суви таркибига кальций ва магний ҳам киради. Ушбу элементлар асаб тизимининг тўғри ишлаши учун зарур. Улар жиззакилик, кайфиятнинг тезкор ўзгариши, уйқу муаммолари билан курашишга ёрдам беради.
  • Чанқоқни босади. Иссиқ вақтда тана терлаш орқали нафақат намликни, балки тузларни ҳам йўқотади. Сув-туз балансини тиклаш учун сув ва минераллар керак бўлади. Оддий сув истеъмолидан сўнг инсон терлаб, яна тузларни йўқотади ва чанқоқ ҳиссини туяди. Chortoq суви организмни минераллар билан таъминлайди. Шунга мувофиқ, мия баланс тиклангани ҳақида сигнал олади, чанқоқ ҳисси эса камаяди.
  • Ҳар нарсада баланс беради. Chortoq суви болаларга организмларининг барча тизимлари ҳолати ҳақида қайғурган ҳолда ҳамоҳанг ўсишга ва улғайишга ёрдам беради. У ҳомиладорлар, кексалар, операция ва касалликларни бошидан ўтказганлар учун ўта муҳим. Chortoq фаоллик ва кучларни тиклайди, руҳий зўриқиш (стресс) даражасини пасайтиради ва қайси ёшда бўлишдан қатъи назар, ҳолатни яхшилайди.

Сувнинг янги формати яқинларингиз ҳақида қайғуриш учун яна бир унсур бўлади. Chortoq минерал сувини 0,75 литр бутилкаларда шаҳрингиздаги дўкон ва дорихоналардан харид қилинг. Бутун оилангиз билан балансда яшанг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top