00:16 / 24.06.2020
10257

Хитой ҳукумати доллардаги тўлов тизимларидан узилишга тайёрланишга чақирилди

Фото: EPA

Хитой ҳукумати мамлакатнинг доллардаги тўлов тизимларидан узилишига жиддий тайёрланиши лозим. Бу ҳақда Хитойнинг қимматбаҳо қоғозлар назорати қўмитаси раиси ўринбосари Фан Синхай айтиб ўтган.

Синхайнинг таъкидлашича, Хитой SWIFT ва CHIPS тизимларидан узилиш учун нафақат руҳан, балки жиддий тайёрланиши лозим. Унинг айтишича, доллардаги тўлов тизимларига боғлиқлик Хитойни Вашингтон санкциялари олдида заиф қилади.

Амалдорнинг айтишича, келгусида АҚШ долларини қадрсизланиш кутмоқда ва бу хорижда номолиявий инвестициялар кўринишида 2 трлн долларга эга Хитойга жуда салбий таъсир кўрсатади.

Ташқи молиявий босимни компенсациялаш учун Хитой ўз миллий валютаси – юаннинг “халқаролашуви” билан шуғулланмоғи лозим.

“Агар бизнинг хориждаги активлар юанда бўлганда, ҳеч қандай хавотир бўлмасди”, деб тушунтирган Синхай.

Top