11:00 / 22.07.2020
11313

Базальт асосидаги янги авлод иссиқлик изоляторлари – қурилишда мақбул ечим

“ЎЗМEТКОМБИНАТ” АЖ қурилиш ва саноатнинг бошқа соҳалари учун зарур бўлган базальт асосида ишлаб чиқарилаётган иссиқлик изоляторларининг янги авлод материалларини ишлаб чиқараётганини маълум қилади.

Базальт асосидаги иссиқлик изоляторлари базальт толаларидан тайёрланади. Базальт иссиқлик изоляторлари иссиқликни тежаш билан бирга овоз ўтказмайди ва ёнғиндан ҳимоя қилади. Маҳсулот алоҳида парваришга муҳтож эмас: кимёвий бардошли ва узоқ вақт давомида фойдаланишга мўлжалланган.

Иссиқлик изоляторларини қўллаш мумкин бўлган соҳалар талайгина:

• Том остини изоляциялаш;
• Поллар ва бино қаватлари ўртасини изоляциялаш;
• Бино фасадларини изоляциялаш;
• Вентиляция каналларини изоляциялаш;
• Болахоналар шифти ва деворларини изоляциялаш;
• Хоналар ўрталарини изоляциялаш;
• Совутиш мосламалари деворларини изоляциялаш;
• Сендвич панеллардаги иссиқлик изоляцияси;
• Саноат ускуналари ва бошқалар.

Базальт асосидаги иссиқлик изоляторларининг асосий афзалликлари:

• Мукаммал иссиқлик изоляцияси;
• Ёнувчан бўлмаган материаллар синфига тегишлилиги (НГ);
• Овоз ўтказмаслиги;
• 50 йилдан ортиқ муддатларда хизмат қила олиши;
• Тезкор ўрнатиш, осон кесиш ва монтажга қулайлиги;
• Моғор ва бактерияларга чидамлилиги;
• Экологик ва гигиеник жиҳатдан хавфсизлиги.

Иссиқлик изоляцияловчи материалларнинг хусусиятлари:

Минерал пахта:

Зичлиги: (50 ÷ 80) кг / м3;
Экстремал ҳарорат: -180 ⁰С дан + 700 ⁰С гача
Минерал пахта қурилиш ва саноатда иссиқлик изоляцияси учун ишлатилиши мумкин. Ушбу материалдан фойдаланиш бино ичида қулай муҳит яратилишини кафолатлайди: совуқ ҳавода иссиқликни сақлайди, ёзда эса аксинча салқинлик яратади.

Тўқилган матлар:

Эгилмаган;                                                                  - Зичлиги: 50-125 кг / м3
Металл сетка билан қопланган;                                  - Узунлиги: 1000-6000 мм
Крафт қоғозли астар билан қопланган;                    - Кенглиги: 1200 мм
Алюмин фольга астар билан қопланган;                   - Қалинлиги: 50/60/70/80/90/100/120 мм
- Максимал ҳарорат: - 180 + 7С +700 ⁰С

Турар-жой бинолари, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларнинг, шунингдек, иссиқ ва совуқ сув таъминоти иситиш тармоқларининг қувурларини, барча тармоқларнинг технологик қувурларини иссиқлик изоляцияси ва овоз тўсиш учун мўлжалланган.

Иссиқлик изоляция плиталари:

Юмшоқ пластинка (ПМ)                                   - Зичлиги: 40 ÷ 50 кг / м3; қалинлиги 50-150 мм
Ярим қаттиқ пластинка (ПП)                            - Зичлиги: 60 ÷ 80 кг / м3; қалинлиги 30-150 мм
Қаттиқ плиталар                                                 - Зичлиги: 100 ÷ 140 кг / м3; қалинлиги 30-150 мм
Қаттиқлиги оширилган плиталар (ПСЖ)        - Зичлиги: 160 кг / м3; қалинлиги 30-90 мм
                                                                             - Узунлиги: 600-1200 мм 
                                                                             - Кенглиги 400, 600, 1200 мм
                                                                             - Экстремал ҳарорат: - 60°C - 400°C гача

Ғиштдан, газ бетондан ва бошқа блоклардан ясалган кўп бўлмаган қаватли биноларнинг уч қаватли енгил деворларининг сендвич панеллари, томлар, поллар, шифтлар, ички қисмларининг иссиқлик ва овоз ўтказмаслик хусусиятларини шакллантириш учун фойдаланишга тавсия этилади.

Боғланиш учун: +998 90 327 69 022 (Бахтиёр Қосимов)

Иш вақти душанбадан шанбагача 9:00 дан 18:00 гача.

"Ўзметкомбинат" АЖ дан манфаатли таклифларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Телеграм: Телеграм ташриф

Фейсбук: Фейсбук ташриф

Инстаграм: Инстаграм ташриф

Top