10:30 / 08.08.2020
16388

Бекобод туманида 69,9 млн сўм маблағнинг ноқонуний сарфланиши олди олинди. Маҳалла раисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан маҳалла раисига нисбатан Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан текширув ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Қайд этилишича, Бекобод туманидаги “А” МФЙ раиси Х.Ғ. томонидан ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, ҳақиқатда мазкур маҳаллада яшамайдиган ва нафақага муҳтожи бўлмаган 26 нафар фуқароларга жами 101,5 млн. сўм нафақа пуллари тайинланиб, шундан 31,6 млн сўми фуқароларга асоссиз тўлаб берилганлиги аниқланган.

Шунингдек, ўз вақтида олиб борилган ўрганишлар натижасида 69,9 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олди олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раиси Х.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top