13:56 / 18.09.2020
7147

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳайъати таркиби тасдиқланди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 9 нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш  тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга асосан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 9 нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилди ҳамда вазирлик ҳайъати таркиби тасдиқланди.

Улар:

1. Раҳмат Маматов - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири;
2. Гулнора Маъруфова - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари;
3. Азизбек Икромов - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи;
4. Содиқжон Турдиев - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари;
5. Ботир Парпиев - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари;
6. Элмурод Қаршиев - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи;
7. Нодира Эгамбердиева - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти директори;
8. Сағиндиқ Турманов - Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири;
9. Назира Мухторова - Жиззах вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи.

Top