13:11 / 22.09.2020
683598

ДТМ имтиҳон натижаларини билиш усулларини маълум қилди

Абитуриентлар 2-13 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовларининг жавобларини эртаси куниёқ билиб олиш имконига эга бўлишди. Ҳозир эса танлов натижалари тўлиқ эълон қилиниши кутилмоқда. Давлат тест маркази якуний жавоблар 24 сентябрда эълон қилиниши режалаштирилаётгани маълум қилган эди.

ДТМ агар жавоблар эълон қилинса, абитуриент ўзининг талаба бўлгани ёки йўқлиги ҳақида қандай билиб олиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Тест синовларининг якуний натижалари эълон қилингандан сўнг, танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин бўлади.

Абитуриентнинг шахсий кабинети орқали:
Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида ҳар бир абитуриент учун шахсий кабинет яратилган бўлиб, абитуриентлар биринчи усулда abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетига кириш орқали танлов натижаларини билишлари мумкин.

СМС хабарнома хизмати орқали:
Абитуриентлар танлов натижаларини 5100 рақамига абитуриент ID’сини юборган ҳолда билишлари мумкин. Бунда СМС юборилган телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС-хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд)

Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Мавзу
Қабул-2020
20 июнь куни ОТМларга ҳужжат қабул қилиш бошланди. Имтиҳонлар 1 август куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Барчаси
Top