16:37 / 29.10.2020
17716

ИИВ ижтимоий тармоқларда ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилиш оқибатларидан огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалаётганига эътибор қаратди. Вазирлик матбуот хизмати ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқатиш қонунчиликда жавобгарлик белгиланганидан огоҳлантирган.

«Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни, аввало, қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқишингизни сўраймиз», – дейилади вазирлик хабарида.

Top