17:30 / 31.10.2020
3843

«МЮ» «Арсенал»га қарши, «Ливерпуль» учун жиддий синов. Ҳафта ўйинлари анонси

Ҳафта ўртасида еврокубоклардаги ўйинлардан кейин дам олиш кунлари кўҳна қитъада миллий чемпионатлар тур доирасидаги учрашувлар ўтказилади. Кучли бешлик тоифасига кирувчи лигаларда мухлисларни бир қатор қизиқарли ўтиши кутилаётган тўқнашувлар кутиб турибди.

Англия Премьер-лигаси: «МЮ» «Арсенал»га қарши, «Ливерпуль» учун жиддий синов

Туманли Альбионда турнинг марказий учрашуви бу турда ҳам «Олд Траффорд»да ўтказилади. Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» Артетанинг «Арсенал»ини қабул қилади. «Юнайтед» ўтган турда ҳам марказий учрашувда Лондоннинг «Челси» клубига қарши майдонга тушган ва баҳс нурсиз дуранг билан якунланганди. Ўша баҳсдан кейин «МЮ» чоршанба куни ЕЧЛ доирасида Бундеслига пешқадами «Лейпциг»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ҳафтанинг энг шов-шувли ғалабасини қайд этди. «Арсенал» ҳам Европа лигаси доирасида «Дандолк» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Еврокубокларда яхши иштирок этаётган бу клубларнинг АПЛда унчалик омади юришаётгани йўқ. Айнан ушбу баҳс жамоаларнинг Премьер-лигадаги бу йилги имкониятлари қай даражада эканлигини кўрсатиши мумкин.

Амалдаги чемпион «Ливерпуль» эса ўз майдонида «Вест Ҳэм»ни қабул қилади. Дэвид Мойес жамоаси охирги уч ўйинда «Лестер»ни сафарда 3:0 ҳисобида мағлуб этгани, «Челси» билан 3:3, «Манчестер Сити» билан эса 1:1 ҳисобини қайд этганини инобатга олсак, Юрген Клопп жамоасини жиддий синов кутиб турганлигини англаш мумкин.

АПЛ. 7-тур.

30 октябрь (жума)

01:00. Вулверҳэмптон - Кристал Пэлас 2:0.

31 октябрь (шанба)

17:30. Шеффилд Юнайтед - Манчестер Сити
20:00. Бернли - Челси
22:30. Ливерпуль - Вест Ҳэм

1 ноябрь (якшанба)

17:00. Астон Вилла – Саутҳемптон
19:00. Ньюкасл – Эвертон
21:30. Манчестер Юнайтед – Арсенал
00:15. Тоттенҳэм – Брайтон

2 ноябрь (душанба)

22:30. Фулҳэм – Вест Бромвич
01:00. Лидс – Лестер.

Испания Ла Лигаси: «Барса» ва «Реал» ўртамиёналарга қарши

Ла Лига 8-турига старт берган жума кунги учрашувда «Кадис» сафарда «Эйбар»ни мағлуб этиб, «Реал»ни бир поғона пастлашишига сабаб бўлди ва 2-ўринга чиқиб олди. Шунга қарамай, Зидан жамоаси пешқадамликни яна қайтариб олиш имкониятига эга. Мадридликлар бу турда «Уэска»га қарши саф тортишади. «Барселона» футболчилари эса клуб раҳбариятидаги ўзгаришларга қай даража реакция кўрсатишини «Алавес» билан ўйинда кўрамиз. Турнинг марказий баҳси «Атлетик» ва «Севилья» ўртасида ўтиши кутилмоқда.

Ла лига. 8-тур.

30 октябрь (жума)

01:00. Эйбар – Кадис 0:2.

31 октябрь (шанба)

18:00. Реал Мадрид - Уэска
20:00. Атлетик – Севилья
22:30. Осасуна – Атлетико
01:00. Алавес – Барселона

1 ноябрь (якшанба)

18:00. Бетис – Эльче
20:00. Сельта - Реал Сосьедад
22:30. Гранада – Леванте
01:00. Валенсия – Хетафе

2 ноябрь (душанба)

01:00. Вильярреал – Вальядолид

Италия А Серияси: «Генуя дербиси» Шомуродовсиз ўтади

Италия А Серияси 6-турининг марказий ўйини «Генуя дербиси»да кузатилади. «Сампдория» ҳамшаҳри «Женоа»ни қабул қилади. Афсуски, ушбу учрашувда жароҳати сабабли ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов «Женоа»га ёрдам бера олмайди. Шунга қарамай, «Женоа» ашаддий рақиби билан баҳсда очко олишга мажбур. Акс ҳолда лигада энг кам гол урган ушбу жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолати бадтар ёмонлашади.

А Серия. 6-тур.

31 октябрь (шанба)

19:00. Кротоне – Аталанта
22:00. Интер – Парма
00:45. Болонья – Кальяри

1 ноябрь (якшанба)

16:30. Удинезе – Милан
19:00. Торино – Лацио
19:00. Специя – Ювентус
22:00. Наполи – Сассуоло
22:00. Рома – Фиорентина
00:45. Сампдория – Женоа

2 ноябрь (душанба)

00:45. Верона – Беневенто

Германия Бундеслигаси: Аламзадалар баҳси

Германия чемпионати 6-турининг марказий учрашуви Чемпионлар лигаси 2-турининг аламзада клублари ўртасида ўтади. «Реал» билан баҳсда 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарган «Боруссия» Менхенгладбах клуби Манчестерда «нокаут»га учратилган «Лейпциг»га қарши саф тортади. Ғалаба икки томон учун ҳам жуда зарур. «Лейпциг» пешқадамликни сақлаб қолиши ва «Бавария» таъқибидан қутилиши учун ҳам 3 очко олиши зарур бўлса, «Боруссия» бешликка қайтиши учун зафар қучиши керак.

Бундеслига. 6-тур

30 октябрь (жума)

00:30. Шальке – Штутгарт 1:1.

31 октябрь (шанба)

19:30. Кельн - Бавария
19:30. Аугсбург - Майнц
19:30. Арминия - Боруссия Д
19:30. Айнтрахт Ф - Вердер
22:30. Боруссия М - Лейпциг

1 ноябрь (якшанба)

19:30. Фрайбург - Байер
22:00. Герта - Вольфсбург

2 ноябрь (душанба)

00:30. Ҳоффенҳайм - Унион Берлин

Франция чемпионати. 9-тур

31 октябрь (шанба)

19:00. Ренн – Брест
23:00. Нант – ПСЖ

1 ноябрь (якшанба)

15:00. Сент-Этьен – Монпелье
17:00. Анже – Ницца
17:00. Дижон – Лорьян
17:00. Ним – Мец
17:00. Реймс – Страсбур
19:00. Монако – Бордо
23:00. Лилль – Лион

2 ноябрь (душанба)

Марсель – Ланс.

Россия Премьер лигаси. 13-тур

31 октябрь (шанба)

14:00. Рубин – Арсенал
16:30. Ахмат – Краснодар
16:30. Спартак – Ростов
19:00. Сочи – Локомотив

1 ноябрь (якшанба)

12:00. Уфа – Урал
14:00. Химки – Зенит
16:30. Ротор – ЦСКА
19:00. Тамбов – Динамо.

Top