14:25 / 05.11.2020
3003

Партияларнинг сайловларда ташқи реклама ва электрон мониторлардан бепул фойдаланиши бекор қилиниши мумкин 

Фото: Shutterstock

Сиёсий партияларнинг сайловларда ташқи реклама ва электрон мониторлардан бепул фойдаланиш тартиби бекор бўлиши мумкин. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Марказий сайлов комиссияси томонидан тенгликка риоя қилган ҳолда сиёсий партияларга ташқи реклама воситалари ва электрон мониторларни бепул ажратиш амалиёти партия ва номзодлар томонидан сайловолди ташвиқоти тадбирларининг ўхшашлиги ва бир хиллигига сабаб бўлмоқда.

Навбатдаги сайловларда ушбу амалиётдан воз кечиш орқали сайловолди ташвиқотининг хилма-хиллигига имкон яратиш мўлжаллангани айтилади.

Билдирилишича, 2019 йилги сайловларда ОАВда, интернет саҳифаларида ва ижтимоий тармоқларда сиёсий партиялар ва уларнинг номзодларига оид жами 141 952та ташвиқот материаллари эълон қилинган.

Кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини тарқатиш учун барча туманлар ва шаҳарлар бўйлаб ҳар бир партия учун 225 донадан жами 1 120та ташқи реклама воситалари, шунингдек, ташвиқот роликларини жойлаштириш учун 70та электрон монитор бепул ажратилган.

Top