08:41 / 06.11.2020
8347

Ўзбекистонда талабалар учун интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформа ишлаб чиқиш таклиф қилинди

Талабаларнинг масофавий дарсларда фойдаланишлари учун интeрнeт тармоғида интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформа ишлаб чиқиш таклиф қилинди. “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тегишли петиция жойлаштирилган.

Фото: Shutterstock

Қайд этилишича, ҳозирги мураккаб шароитда олий таълим тизими масофавий тарзда амалга оширилмоқда. Лeкин интeрнeт тeзлиги пастлиги ва интернет трафикларнинг қимматлиги талабалар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларга моддий қийинчиликларни туғдирмоқда. 

“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар учун интeрнeт тармоғида трафик сарфланмайдиган махсус платформа ташкил этилиши керак. Махсус платформанинг яратилиши талабаларга қулайликларни яратиб, масофавий дарсларда узлуксиз иштирок этиш имкониятини берган бўлар эди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, талабаларнинг масофавий дарсларда фойдаланиши учун интeрнeт тармоғида интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформани ишлаб чиқиш таклиф қилинган.

Top