18:54 / 28.11.2020
4567

Ҳонгконг раҳбари банкда ҳисоб рақами йўқлиги учун фақат нақд пулдан фойдаланишини айтди

Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан сўнг "Ҳонгконг автономияси тамойилларига путур етказгани" учун унга нисбатан чеклов чоралари киритилган. 

Фото: AP

Ҳонгконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лам банкда ҳисоб рақами йўқлиги сабабли маблағларини нақд пул кўринишида сақлашини айтди.

"Би-би-си"нинг маълум қилишича, Лам АҚШ санкциялари туфайли банкда ҳисоб рақами очолмайди. Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан сўнг "Ҳонгконг автономияси тамойилларига путур етказгани" учун унга нисбатан чеклов чоралари киритилган. 

 Унинг сўзларига кўра, уйида "бир уюм нақд пул сақлашга мажбур". Лам кундалик ҳаётда фақат нақд пулдан фойдаланади.

У АҚШ санкциялари остига тушишни ўзи учун шараф деб ҳисоблашини айтаркан, бу чекловларни адолатсиз деб атади.

"Би-би-си"нинг қайд этишича, Ламнинг бу сўзларидан сўнг ижтимоий тармоқларда унинг ойлик маошини уйига қандай етказиб беришлари тўғрисида мунозаралар авжига чиққан. ОАВ маълумотларига кўра, унинг йиллик маоши 5,2 млн ҳонконг доллари (670 минг доллар) атрофида.

Top