15:56 / 01.12.2020
7266

Қозон шаҳрида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. У қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушган 

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси маълумотига кўра, 2020 йил 27 ноябр куни қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушиши натижасида Ўзбекистон фуқароси А.М. (27.10.1983 йилда туғилган) вафот этди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган, фуқаронинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакат бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилган: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.

Top