10:36 / 19.12.2020
5704

ДХХ 5 килограмм «героин», 17 килограмм «опий» ва қарийб 2 килограмм «гашиш» моддаларини мусодара қилди

Тожикистон фуқароси Ш.Қ. давлат чегарасининг Тошкент вилояти Бекобод туманидан ўтадиган қисмидан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда ўтган вақтида ДХХ ЧҚ ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди. 

ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, унга тегишли бўлган 2та хўжалик қопи кўздан кечирилганда, у ерда 24та ўрам борлиги аниқланди. 

Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, ушбу ўрамларда 5 кг. 9 гр. героин, 17 кг. 259 гр. опий ҳамда қарийб 2 кг. гашиш моддалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида Ш.Қ.нинг ушбу ноқонуний ишига алоқадор бўлган икки нафар маҳаллий фуқарога нисбатан қидирув эълон қилинди.

Top