Германияда ҳар йил БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ томонидан бутун дунёдаги болаларнинг ҳаётлари ва уларнинг яшаш шароитларини энг яхши акс эттирган суратлар учун мукофот бериб келинади.
Жорий йилда “ЮНИСЕФнинг йил фотоси” танловида грециялик Ангелос Тзортзиниснинг Грециядаги муҳожир болалар ҳаётини акс эттирган сурати 1-ўринни эгаллади.
“Йил сурати”да Грециянинг Лесбоб оролидаги Мория муҳожирлар лагерини ёнғин қамраб олгандан кейин уни тарк этаётган муҳожир болалар тасвирланган.
2-ўринни ҳиндистонлик Супратим Бхаттачаржи сурати эгаллаган. Ушбу суратда Ҳиндистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш мавзуси кўтарилган.
3-ўринни Рио-де-Жанейро фавелларида яшовчи балетчи қизлар сурати билан россиялик фотосуратчи Евгений Макаров эгаллаган.