07:25 / 24.12.2020
18822

Фотогалерея: Тошкентдаги янги йил майдони — байрам арафасида

Тошкентда янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш учун 20 декабрдан бошлаб Ўзбекистон миллий кутубхонаси олдида байрамона безатилган майдон очилди.

Янги йил арчаси ўрнатилган майдонда кун давомида концерт ва шоу дастурлар, цирк намойишлари ташкил этилмоқда.

Байрам тадбирлари 2021 йилнинг 10 январига қадар ҳар куни соат 10:00дан кечки 22:00гача давом этади.

Kun.uz фотомухбири байрам майдонидаги кайфиятни акс эттирувчи суратлар жамланмасини тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, байрам тадбирлари вақтида карантин қоидаларига риоя қилишни унутманг.

Суратлар муаллифи – Муҳаммаджон Ғаниев

Top