2015 йилда ушбу ранчонинг қиймати 100 млн доллар деб баҳоланган.
АҚШда марҳум қўшиқчи Майкл Жексоннинг Neverland ранчоси сотилди, деб хабар бермоқда ВВС.
Хабарда айтилишича, Калифорнияда жойлашган ранчони Жексоннинг собиқ дўсти ва миллиардер Рон Баркл 22 миллион долларга сотиб олган.
Жексоннинг ўзи бу ранчони 19,5 миллион долларга сотиб олган ва Neverland деб ном берганди.
2015 йилда ушбу ранчонинг қиймати 100 млн доллар деб баҳоланган.
Майкл Жексон 2009 йил июнда Лос-Анжелесдаги уйида вафот этганди. Жексон оғриқ қолдирувчи кучли дори воситасидан кўп миқдорда истеъмол қилиши оқибатида унинг юраги тўхтаб қолган.