14:31 / 20.01.2021
12302

«Ўзметкомбинат»га янги раҳбарлар тайинланди

Бугун, 20 январ куни, “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши ҳамда комбинат раҳбариятининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Арипов иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. "Ўзметкомбинат" AЖ кузатув кенгаши кўп йиллар давомида жамиятда фаолият юритиб келган Рашид Пирматовни акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига тасдиқлади.

"Ўзметкомбинат" AЖ кузатув кенгаши шу куни Дилшод Aҳмедовни комбинат бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. 

"Ўзметкомбинат" AЖ раҳбариятининг кенгайтирилган йиғилишида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бориши, мамлакатнинг етакчи қора металлургия корхонасини ривожлантиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди, дейилади комбинат хабарида.

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябр ойи бошларида “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Вьюненко вафот этди

Top