Штат миллий гвардияси расмий вакили подполковник Кристофер Бордерснинг қўшимча қилишича, ҳалокат юз берган ҳудудда кучли қор ёғаётган бўлган.
АҚШнинг Айдаҳо штатида UH-60 Black Hawk вертолёти қулаши натижасида уч нафар учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат миллий гвардияси ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
"Ўтган тунда Айдаҳо миллий гвардиясининг уч нафар хизматчиси Бойсе яқинида UH-60 Black Hawk вертолёти қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси оддий машғулот ўтаётган учувчилар бўлган", - дейилади хабарда.
Штат миллий гвардияси расмий вакили подполковник Кристофер Бордерснинг қўшимча қилишича, ҳалокат юз берган ҳудудда кучли қор ёғаётган бўлган.
Вертолёт ва экипаж аъзоларининг жасадлари тез фурсатда топилган. Авиаҳалокат тўғрисидаги бошқа маълумотлар ҳозирча ошкор қилинмаган.