12:32 / 15.02.2021
20872

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори ўринбосарлари ишдан олинди

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди.

«Ўзстандарт» бош директорининг биринчи ўринбосари Жавлон Каттахўжаев ва директор ўринбосари Рустам Киямов ишдан бўшатилди. Бу маълумотни Kun.uz’нинг агентликдаги манбалари тасдиқлашди.

Жавлон Каттахўжаев

Шунингдек, Сертификатлаштириш ва лаборатория мажмуаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шерзод Иноғомов ва «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат корхонаси («UzTest» ДК) директори Оқилбек Мустафоев ҳам ўз вазифаларидан озод этилган.

Маълумот учун, Жавлон Каттахўжаев ва Рустам Киямов бир вақтда - 2019 йил апрелида «Ўзстандарт» агентлигида иш бошлашганди.

Top