16:49 / 20.02.2021
4959

Асиллик даражасини белгилаш палатасига бошлиқ тайинланди

Бахтиёр Худойбердиев Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи этиб тайинланди.

Фото: Молия вазирлиги

Ҳукуматнинг 19 февралдаги 83-сонли қарори билан, Бахтиёр Ботирович Худойбердиев Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, палата 2019 йил май ойида Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилган. Бунга қадар у Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тузилмасига кирарди.

2019 йил октябрида Равшан Эрбекович Умаров палата бошлиғи сифатида иш бошлаганди.

  • Асиллик даражасини белгилаш палатаси – қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан фаолият кўрсатишни тартибга солиш, шунингдек, асиллик даражаси назорати соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишида иштирок этувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Top