21:56 / 23.02.2021
12827

Европанинг 18 компанияси АҚШ таҳдиди сабабли “Шимолий оқим-2” лойиҳасидан чиқиб кетди

Фото: Globallookpress

Европанинг камида 18 компанияси АҚШнинг санкциялар киритиш таҳдиди сабабли “Шимолий оқим-2” газ қувури лойиҳасидан чиқиб кетди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг конгрессга берган ҳисоботига таяниб Der Tagesspiegel немис нашри хабар берди.

Аввалроқ АҚШ “Шимолий оқим-2” иштирокчиларига санкцияларни кўзда тутувчи бир қатор қонунларни қабул қилганди. Гап АҚШнинг душманларига санкциялар орқали қарши курашиш ва Европа энергетика хавфсизлиги ҳимояси ҳақидаги қонунлар тўғрисида бормоқда.

АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати бошлиғи Нед Прайс таъкидлаганидек, 15дан кўпроқ юридик шахс газ қувури қурилиши билан боғлиқ ўз фаолиятини тугатиш бўйича саъй-ҳаракатлар амалга оширди.

 “Шимолий оқим-2” газ қувури Россиядан Болтиқ денгизи орқали Германиягача газ қувури ўтказилишини назарда тутади. Лойиҳа деярли ўз поёнига етди. Аммо АҚШ ўз табиий газини Европага етказишда устунликка эришиш мақсадида ушбу лойиҳага анчадан бери қарши чиқиб келади.

Top