17:09 / 30.03.2021
13132

Етти йилдан буён қидирувда бўлган италиялик мафиячи YouTube-канали туфайли қўлга олинди 

Италия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари Ндрангета мафия гуруҳининг етти йилдан бери қидирувда бўлган аъзосини қўлга олди, деб хабар бермоқда ВВС

Хабарда айтилишича, у ўзининг пазандалик тўғрисидаги YouTube-канали туфайли қўлга олинган. 

Марк Ферен Клод Бьярт Доминиканда ушланган ва тез орада Италияга экстрадиция қилинади. 

Сўнгги йилларда 53 ёшли Бьярт Доминикандаги Бока-Чика шаҳрида осойишта ҳаёт кечирган. У пазандалик блогини юритиб келган, аммо юзини кўрсатмаган. Полиция уни татуировкалари орқали таниб қолган. 

Ндрангета дунёдаги энг йирик жиноий гуруҳлардан бири ҳисобланади. Мафия аъзолари кокаин контрабандаси билан шуғулланишда гумон қилинади.

Top