08:59 / 16.04.2021
1398

“Шарғун тоғ-кон сервис” МЧЖга бажарган ишлари учун пул тўлиқ тўлаб берилди

“Kun.uz” сайтида “Сурхондарё вилояти ҳокимлиги тадбиркорга пулларини бермагани сабаб, қуриб битказилган қишлоқ оилавий поликлиникаси фаолият кўрсатмаяпти” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Мақолада “Шарғун тоғ-кон сервис” МЧЖ буюртмани бажарган бўлсада, лойиҳада кўрсатилган 1,2 млрд сўмни тўлиқ ололмаётгани айтилган.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ушбу мақолага расмий муносабат билдирди: “Ягона буюртмачи хизмати” “Шарғун тоғ-кон сервис” МЧЖ билан 1,2 млрд сўмга шартнома тузиб, Узун туманидаги 79-сонли  қишлоқ оилавий поликликасининг тез тиббий ёрдам шохобчасида реконструкция ишларини олиб борган. 

2021 йилнинг 1 январигача “Шарғун тоғ-кон сервис” МЧЖга 1,058 млрд сўм тўлаб берилган. Пудрат шартномасига асосан қолган 173 млн қарздорлик суммаси 2021 йилнинг март ойида тўлиқ тўлаб берилгани, ҳозирги кунда ушбу объект бўйича қарздорлик мавжуд эмаслигини маълум қиламиз", — дейилади.

Top