Жамият | 21:54 / 12.05.2021
4816
2 дақиқада ўқилади

Ангорда ўзаро жанжал сабаб бир фуқаро пичоқлаб ўлдирилди

2021 йил 10 май куни соат тахминан 17:20ларда Д.H. М.Қ. билан Ангор тумани деҳқон бозори ёнидаги автотураргоҳда ўзаро жанжаллашиб қолади.

Атрофдагилар жанжални тинчитиш мақсадида уларни  ажратиб қўйди.

Жанжал тугагач М.Қ. «Д.Н. уйимга бориб, ўч олмоқчи», - деб ўйлайди. Д.Н.нинг ортидан қувлаб унинг биқин соҳасига бир маротаба пичоқ санчади.

Қилиб қўйган ишининг оқибатидан қўрқиб кетган М.Қ. ярадор рақибини Ангор туман тиббиёт бирлашмасига олиб бориб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатади. Д.Н. ўнг биқин соҳасидан жароҳат олган.

Ангор тумани ИИБ М.Қ.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноят  иши қўзғатиб, уни процессуал тартибда ушлади.

Аввалроқ, Сурхондарё вилоят ИИБ Шўрчи туманида яшовчи эркак оилавий жанжал сабаб аёлини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид