16:17 / 17.05.2021
15755

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 18 май кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,27 сўмга ошиб, 10 566,11 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 38,61 сўмга кўтарилиб, 12 843,11 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 0,86 сўмга ошган ва 1 рубль 142,97 сўмни ташкил этган.

Доллар курси 1 ҳафта олдингига нисбатан 36,38 сўмга (қиммат) фарқ қилмоқда.

Хабарларга кўра, айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотиш курси 10 600 сўмга чиққан

Top