11:25 / 11.06.2021
10462

«Ромео ва Жульетта» юрти Верона шаҳрига саёҳат (фото)

Рафиқам билан бирга яқинда Италияга саёҳат қилдик. Саёҳат давомида «Муҳаббат шаҳри» деб ном олган Веронага ҳам йўлимиз тушди. UzbekLife учун ушбу ажойиб шаҳардан фоторепортаж тайёрладим.

Кўпчиликка маълумки, Верона – Шекспирнинг «Ромео ва Жульетта» трагедиясида Жульетта ва унинг оиласи истиқомат қиладиган шаҳар. Шу сабабли «Муҳаббат шаҳри» дейилади. Бу ерда трагедияда тасвирланган Капулеттилар хонадони (Жульетта Капуллеттилар оиласига мансуб) ва Жульетта Ромеога кўриниш бериш учун чиқадиган балкон жойлашган.

Қуйида шаҳарнинг турли манзаралари акс этган суратлар билан танишасиз.

Верона, Сан Пиетро қасри.
 Арена ди Верона – Верона шаҳрида милодий 30 йилда қурилган амфитеатр.
Капулеттилар хонадони. Жульетта суратдаги балкондан туриб Ромео билан яширинча суҳбатлашган.
Капулеттилар хонадонидаги панжарали эшиклардан бири. Эшик севишганлар илган муҳаббат қулфлари билан тўлган.
Сан Зено Мажоре базиликаси, Шекспир трагедиясида Ромео ва Жульетта турмуш қурган диний иншоот.
 Верона, Пиазза деи Сигнори майдони.
Верона, ўрта асрларда қурилган бинолар.
Верона, Скалигер оиласи аъзоларига атаб қурилган мақбаралар (Скалигер Томбс).
Веронанинг одатий кўчаларидан бири.
Веронанинг одатий кўчаларидан бири.
Верона, Сан Пиетро кўрфази.
Верона, дарё бўйидаги уйлар.
 Тунги Верона.

Мақсуд Саломов,

UzbekLife колумнисти

Top