14:53 / 20.06.2021
5379

Тошкент–Ҳожикент йўналишида ҳаракатланаётган поезд электродвигателдан тутун чиққани сабаб тўхтатилди

Тошкент шаҳридан Бўстонлиқ туманидаги Ҳожикент сиҳатгоҳи йўналишида ҳаракатланувчи электропоезд Оққавоқ темир йўл бекатида тўхтатилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабарида маълум қилинишича, 20 июнь куни соат 08:18 да ушбу йўналишда ҳаракатланувчи 6429-сонли электропоезд Оққавоқ темир йўл бекатида Тяговий электродвигателдан тутун чиққани сабабли ҳаракатини тўхтатган.

Электровозни алмаштириш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Top