21:10 / 03.08.2021
9058

Пентагон яқинида отишма содир бўлди

Номаълум шахс Пентагон яқинидаги автобус бекатини ўққа тутган. Отишма натижасида камида бир киши ярадор бўлган.

Вашингтонда мудофаа вазирлиги мажмуаси яқинида отишма содир бўлди. Ушбу ҳодисадан сўнг Пентагон биноси ёпиб қўйилди. Бу ҳақда Пентагон хавфсизлик хизмати хабар берди.

АР агентлигининг хабарига кўра, номаълум шахс Пентагон яқинидаги автобус бекатини ўққа тутган. Отишма натижасида камида бир киши ярадор бўлган.

Агентлик мухбирининг хабар беришича, кўплаб ўқ овозлари эшитилган. Бироз танаффусдан сўнг яна отишма овози эшитилган. 

Полиция тавсиясига кўра, метро поездлари Пентагон транспорт боғламасидаги станцияда тўхтамасдан ўтиб кетмоқда.

Top