15:36 / 23.09.2021
6932

Лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди

Лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2021/2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларини топширган ўқувчиларнинг мандати эълон қилинган.

Якуний натижалар (мандат)ни: 

  • вазирликнинг litsey.edu.uz расмий веб-сайти;
  • ОТМ тасарруфидаги академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари орқали аниқлаш мумкин.

Аввалроқ, Олий таълим вазирлиги академик лицейлар имтиҳон натижалари 22 сентябрда эълон қилинишини билдирганди

Top