02:03 / 20.10.2021
10118

ОЧЛ. Машарипов 79 дақиқа ўйнаган баҳсда «Ал Ҳилол» «Ан Наср»ни мағлуб этиб, финалга йўл олди

Фото: Ал Ҳилол

Осиё Чемпионлар Лигасида илк финалчи маълум бўлди. 

Ғарб минтақасида ўтган яримфиналда Саудия Арабистонининг икки клуби «Ан Наср» ва «Ал Ҳилол» тўқнаш келишди. Унда турнирнинг тажрибали клуби «Ал Ҳилол» ғалабага эришиб, финалга йўл олди. Марега ва Ад Довсарининг голларига Талиска бир бор жавоб берди. «Ан Наср»да ўзбекистонлик яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов 79 дақиқа ҳаракат қилди.

20 октябрь куни бўлиб ўтадиган иккинчи яримфиналда Жанубий Корея клублари «Похан Стилерс» ва «Ульсан» ўзаро баҳс юритишади.

ОЧЛ. Яримфинал
Ан Наср — Ал Ҳилол 1:2

19 октябрь, «Мрсоол Парк»
Голлар: Талиска (50) — Марега (17), Ад Довсари (71). 
Ан Наср — Абдулла, Ал Ғаннам (Холид, 86), Ал Амри, Маду, Ал Авжами, Ал Ҳайбари (Ал Обайд, 46), Ал Сулайҳи (Ал Ҳассан, 79), Асири (Ал Нажи, 65), Талиска, Машарипов (Абубакар, 79), Ҳамдаллаҳ.
Ал Ҳилол — Ал Маюф, Ал Бурайк (Ал Олаян, 88), Чан, Ал Булайҳи, Ад Довсари (Ал Йами, 90+1), Ал Фараж, Кано, Перейра (Жаҳфали, 88), Марега (Аш Шаҳрони, 46), Ад Довсари, Гомис (Аш Шеҳри, 76).
Четлатиш: Ал Авжами (45+2).

Top