22:45 / 23.10.2021
13942

Сайлов учун МСКга ажратилган 300 млрд сўм қандай тақсимлангани маълум қилинди

Маблағнинг қарийб 90 фоизи сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган. 5 фоиз маблағ сиёсий партияларга (ҳар бирига 3,1 млрд сўмдан) тақсимланган.

Фото: Kun.uz

“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида Марказий сайлов комиссиясига 300 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган.

МСК ахборотига кўра, бу маблағлар қуйидагича тақсимланган:

  • округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш учун умумий маблағнинг 89 фоиз миқдорида ёки 267,6 млрд сўм;
  • бешта сиёсий партияларнинг сайловда иштирокини молиялаштириш учун 5 фоиз миқдорида ёки 15,5 млрд сўм, ҳар бир сиёсий партия учун 3,1 млрд сўмдан;
  • Марказий сайлов комиссияси томонидан марказлашган тартибда амалга ошириладиган харажатлар учун 4 фоиз миқдорида ёки 10,5 млрд сўм;
  • бошқа давлат органлари томонидан сайлов жараёнида амалга ошириладиган тадбирлар харажатларига 2 фоиз миқдорида ёки 6,4 млрд сўм.
Мавзу
Сайлов-2021
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга кўра сайловлар октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. 2021 йилги президентлик сайлови 24 октябрга тўғри келмоқда.
Барчаси
Top