20:01 / 25.10.2021
3394

Африка иттифоқи Суданнинг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатди

Фото: Reuters

Африка иттифоқи Судан бош вазири Абдулла Ҳамдук ҳарбийлар томонидан ҳибсга олингани сабабли мамлакатнинг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатишга қарор қилди.

Ташкилот Суданнинг аъзолигини иккинчи марта тўхтатмоқда. Биринчи марта бу 2019 йилда юз берганди. Ўшанда ҳам Суданда ҳарбий тўнтарув амалга оширилиб, мамлакатни 26 йил бошқарган президент Умар ал-Башир ҳокимиятдан четлатилиб, ҳибсга олинганди. Ўшанда ҳокимият тепасига ҳарбийлар келган ва улар бир ойдан кейин мухолифат билан 3 йилга ўтиш ҳукуматини ташкил этишга келишиб олган.

25 октябрда Суданда ҳукуматнинг бир неча аъзолари, жумладан бош вазир Абдулла Ҳамдук ҳибсга олинди. Шундан кейин Ҳамдук одамларни кўчага чиқишга ва инқилобни ҳимоялашга чақирган. Айни вақтда Судан пойтахти Хартумда тартибсизликлар юз бермоқда.

Top