14:12 / 26.10.2021
8758

Хитойлик блогер 12 соатлик жонли эфир чоғида 340 млн доллар ишлаб топди

Хитойлик “Лаббўёғи қироли” номида жонли эфир қилувчи блогер реклама акцияси доирасида 1,7 млрд долларлик маҳсулот сотишга муваффақ бўлган. У чегирмали савдоларга бағишланган реклама акцияси муносабати билан 12 соатлик жонли эфири чоғида шундай натижага эришган.

Фото: VCG/Getty Images

3 ҳафтадан сўнг Хитойда 11 ноябрдаги Бўйдоқлар кунига бағишланган чегирмали савдолар мавсуми бошланади. Остин Ли Цзяци Alibaba ва Taobao иловасида бошланадиган савдоларга бағишланган мавсумолди жонли эфири чоғида 10,7 млрд юанлик маҳсулот сотишга муваффақ бўлган. Бу 1,7 млрд АҚШ долларини англатади.

Alibaba сайдо майдони одатда савдоларга доир натижаларни эълон қилмайди, бироқ  China Economic Daily нашри Hongren Dianji таҳлилий маркази маълумотларни жойлаштирган.

Остин Ли Цзяци сўзларига кўра, унинг жонли эфирини 250 миллиондан ортиқ томошабин кўрган. Бу эса Taobao иловаси ишлашида муаммоларга сабаб бўлган.

Bloomberg агентлиги қайд этишича, сотилаётган маҳсулотлар орасида косметикадан тортиб, Apple симсиз қулоқчинларигача бўлган. Стримернинг улуши сотилган маҳсулотлар умумий қийматининг 20 фоизини ташкил этади. Бу 340 млн АҚШ долларидир.

Top