13:31 / 17.11.2021
1223

Самарқандда қарийб 60 минг дона пиротехника воситаларини олиб кетаётган шахс ушланди

Самарқанд туманида қарийб 60 минг дона пиротехника воситаларини олиб кетаётган шахс ушланган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят божхона бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан пиротехника воситалари ноқонуний савдосининг олдини олиш мақсадида Самарқанд тумани “Самарқанд-Навоий” автошоҳбекати ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро Т.М.га тегишли бўлган “Титаник” ёзувли қути ичида жами 15 кг бўлган пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Фуқародан олинган пиротехника воситалари кўздан кечирилганда 48 блокда (ҳар бир блокда 10 қутидан, ҳар бир қути ичида 60 донадан) 28 800 дона “Британик” ёзувли, 2 блокда (ҳар бир блокда 10 қутидан, ҳар бир қути ичида ёзуви бўйича 60 донадан 1 200 дона) 30 000 дона “Трения” ёзувли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.       

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Top