09:37 / 18.11.2021
7944

Банкларда доллар курси биринчи марта 10 800 сўмдан ошди

 Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 18 ноябр, пайшанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.

Фото: Kun.uz

Бир қатор банкларда доллар олиш 10 700 - 10 760 сўмдан, сотиш 10 810 сўмдан таклиф этилмоқда. Бу янги максимал кўрсаткич.

Қайд этиш лозимки, сўнгги марта банкларда доллар курси 11 ноябр куни жиддий кўтарилганди (1 АҚШ долларининг сотиш курси - 10 770 сўм).

Аввалроқ, Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Ушбу алмашув курслари 18 ноябр кунидан кучга кирди.

Унга кўра, бир доллар 10 755 сўм 26 тийинни ташкил қилди.

Top