08:04 / 03.12.2021
4652

Пиротехника соҳасида давлат назоратини кучайтириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди

Фото: Kun.uz

“Ўзбекистон ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан муомаласи тақиқланади.

Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари президент ёки ҳукумат қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларда лицензияга эга юридик шахслар томонидан олиб кирилиши мумкин.

Пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланганларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича комплекс чоралар кўрилади. 

Top